

Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда. Льорис ўйин давомида 4та сейвни амалга оширди, аммо "буқалар" форварди Тимо Вернернинг пенальтидан тепган зарбасини бартараф эта олмади.
"Шпорлар" шундай қилиб ўз уйларида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Қайд этиш керакки, Льорисга ушбу мукофотни топшириш тўғрисидаги қарор Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт томонидан қабул қилинган.




