"Тоттенхэм" Ланглени ижарага олмоқчи
24 июн 2022 21:52
Янгиликлар
"Тоттенхэм" Ланглени ижарага олмоқчи
"Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангле Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин.
Футболчини ижарага олиш бўйича томонлар ўртасида бир неча ҳафтадан бери музокаралар давом этмоқда. Каталония клуби футболчини сотмоқчи, аммо маошни қисқартириш учун Ланглени ижарага беришга ҳам тайёр. Қайд этилишича, Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби 27 ёшли футболчига маошнинг катта қисмини тўлаб беради.
"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес футболчига келгуси мавсумда унга умид қилмаслигини айтди. Лангле якуний қарорини инглиз клуби бош мураббийи Антонио Конте билан суҳбатдан кейин қабул қилиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар