"Тоттенхэм" етакчиси "Барселона"га ўтишга тайёр

Mirjalol Normatov
16 май 2018, 20:20
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, футболчи ўз агентидан "Барселона"га ўтишга тайёрлигини айтган. Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда унинг "Барселона"га трансфери амалга ошмай қолганди.

Бу мавсумда Эриксен барча турнирларда 47 учрашувда майдонга тушиб, 14 гол урди ва 13 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo