

"Штутгарт" ҳужумчиси Николас Гонсалес фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда "Sky Sports".
Манбага кўра, "Тоттенхем" 22 ёшли аргентиналик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, Лондон клуби раҳбарияти анчадан буён аргентиналикнинг ўйинларини кузатиб келмоқда ва уни ижара шартномаси шу йил ёзда тугайдиган Гарет Бэйлга ўринбосар сифатида кўришмоқда.

"Штутгарт" футболчи билан 30 миллион эвро евазига хайрлашишга тайёр.
Гонсалес жорий мавсумда 15 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 2 та голли узатмани қайд этган.


