“Тоттенхэм” АПЛда 19 йил олдинги антирекордини такрорлади

19 окт 2020, 08:32
“Тоттенхэм” АПЛнинг 5-турида “Вест Хэм” билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

Жозе Моуринью шогирдлари ўйиннинг 16-дақиқасидаёқ ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб қўйганди. Бироқ “шпорлар” ўйин сўнгига қадар ғалабани қўлдан чиқарди. “Тоттенхэм” 3 та тўп устунлигига эга бўла туриб, АПЛнинг сўнгги 88 та ўйинида илк бор ғалаба қозона олмади.

“Тоттенхэм” бундай устунликни қўлдан чиқарган ўйин эса 2001 йилда бўлганди. Ўшанда жамоа “Манчестер Юнайтед”га 3:5 ҳисобида ютқазганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›