

"Mirror" маълумотига кўра, 31 ёшли посбон "шпорлар"нинг январь ойидаги энг асосий мақсадига айланади. Жонстон орқали "Тоттенхэм" дарвозабонлар ўртасидаги рақобатни оширмоқчи.
Ушбу мавсумда голкипер АПЛнинг 7 ўйинида қатнашиб, дарвозасидан 17та гол қўйиб юборди. Жонстоннинг "бўрилар" билан шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.



