"Тоттенхэм" 40 млн фунт эвазига ярим ҳимоячи сотиб олди

Sherzod Nurmatov
2 июл 2024, 23:33
Футболчи фаолиятини Лондон клубида давом эттиради.

"Тоттенхэм" "Лидс" ярим ҳимоячиси Арчи Грэй билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар 2030 йилнинг июнига қадар шартнома имзоладилар.

Transfermarkt портали хабарига кўра, "шпорлар" футболчи учун 40 млн фунт тўлайди.

Грэй – "Лидс" тарбияланувчиси. 18 ёшли хавбек ўтган мавсум Чемпионшипда 47 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›