"Тоттенхэм" 29 миллион евролик трансферни амалга оширади

Alisher
16 июн 2022
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячи Ив Биссумани "Брайтон"дан трансфер қилишга яқин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, бугун тўлов шартлари бўйича клублар ўртасидаги якуний музокаралар бўлиб ўтади.

Ўйинчининг тиббий кўрикдан ўтиши аллақачон режалаштириб бўлинган. Трансфер нархи 29 миллион евро+бонуслар кўринишида бўлади.

Биссума 2021/22 йилги мавсум "Брайтон" таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano