

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, бугун тўлов шартлари бўйича клублар ўртасидаги якуний музокаралар бўлиб ўтади.
Ўйинчининг тиббий кўрикдан ўтиши аллақачон режалаштириб бўлинган. Трансфер нархи 29 миллион евро+бонуслар кўринишида бўлади.
Биссума 2021/22 йилги мавсум "Брайтон" таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.



