

Машғулотларни Азиз Мамажонов ва Камолиддин Ашуровлар олиб боришмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан бўлиб ўтмоқда. Жамоа сафида бир қатор таниқли футболчилар борилиги ҳам таъкидлаш жоиз. Булар, “Нефтчи”даги ўйинлари билан ном қозонган Сардор Соипов, Достон Турсунзода, Жаҳонгир Юсуфжонов. Шунингдек, тошлоқликлар машғулотларида Александр Крохмаль, Лочин Исмоилов, Асил Мўйдинов каби тажрибали ўйинчилар ҳам иштирок этишмоқда.




