UZ

Сўнгги янгиликлар

10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  0 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  5 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  1 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  7 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  3 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  7 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  3 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  5 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  2

Тошкентдаги Осиё Чемпионати нималари билан ёдимизда қоладиган бўлди? (ТОП-5) Янгиликлар

Тошкентдаги Осиё Чемпионати нималари билан ёдимизда қоладиган бўлди? (ТОП-5)

Тошкентда бўлиб ўтган футзал бўйича ХIV Осиё Чемпионати ҳам якунига етди.

11 кун давомида бизга байрам кайфиятини улашган ушбу турнир нималари билан ёдда қолди? Биз ушбу турнир давомида бўлиб ўтган энг ёдда қоларли ҳолатларни яна бир маротаба, рейтинг кўринишида санаб ўтишга қарор қилдик.

5. Юқори савиядаги ташкилотчилик
Мамлакатимиз анчадан бери бундай савиядаги турнирга мезбонлик қилмаганди. Мусобақа Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун саралаш турнири вазифасини ҳам бажаргани учун турнир юқори савияда ташкил этилди. Турнирнинг очилиш маросими, Севара Назархоннинг ташрифи, тақдирлаш маросимлари ҳам ёдда қоладиган жиҳатлари билан ажралиб турди. (Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, футзал бўйича Осиё Чемпионати сўнгги 10 йил ичида 3-марта Тошкентда бўлиб ўтди)




4. Япониянинг шармандали иштироки

Кунчиқар юрт вакиллари ушбу турниргача сўнгги бўлиб ўтган иккита Осиё Чемпионати ғолиблари ҳисобланардилар. Аммо, лекин, бироқ... Гуруҳ босқичида барчаси кўнгилдагидек кечди. Чорак финалда Вьетнам терма жамоаси рўбаро келди. Жамоа кутилмаганда вьетнамликларга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди. Шундан сўнг амалдаги чемпионларнинг бешинчи ўрин учун курашишлари кутилганди.  Лекин, бешинчи ўрин учун бўлиб ўтган плей-офф ўйинида жамоа Қирғизистон терма жамоасига йирик – 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва шу тариқа ЖЧ йўлланмасидан қуруқ қолди.




3. Вьетнам жаҳон чемпионатида
Турнир бошланишидан олдин кўпгина мутахассислар асосан 4 та терма жамоани имкониятини юқори баҳолаётгандилар. Бироқ, чорак финалда Япония терма жамоасини мағлуб этган вьетнамликлар улоқни илиб кетишди. Жамоанинг Японияга қарши ўтказган учрашувини ҳисобга оладиган бўлсак, терма жамоа ҳақли равишда ярим финалга йўлланма олди.



2. Эрон 11 карра Осиё Чемпиони
Эронликлар азалдан Осиёда “футзал қироллари” ҳисобланадилар. Нафақат Осиёда, балки жаҳон бўйича ҳам қитъадошларимиз етакчилардан бири саналадилар. Терма жамоа ушбу турнирда финалгача деярли қийинчиликсиз етиб келди. Ҳал қилувчи ўйинда эса мезбон терма жамоа – Ўзбекистонга қарши баҳс олиб борилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган форслар 11-маротаба Осиё Чемпионлигини қўлга киритдилар. Терма жамоа етакчиларидан бири Асқар Ҳассанзода эса турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



1. Ўзбекистон ниҳоят жаҳон чемпионатида!
Ўзбекистонлик футзалчилар бунгача ҳам Осиё чемпионати ярим финал босқичида бир неча марта иштирок этганлар. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, юртдошларимиз ушбу турниргача 3 марта кумуш (2001, 2006, 2010), 3 марта бронза (2005, 2007, 2014) медалларини қўлга киритишган. Аммо, ушбу турнирларнинг ҳеч қайсиси ЖЧ йўлланмасини ҳал қилмаган эдик. Мана ниҳоят, ушбу мусобақада футзалчиларимиз ўз олдиларига қўйилган вазифани қойилмақом қилиб уддаладилар: гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа қайд этилди. Чорак финалда эса Ироқ терма жамоаси устидан қозонилган ғалаба вакилларимизга Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этди.


Ярим финалда кучли жамоалардан бири Таиланд мағлуб этилди. Афсуски, ҳал қилувчи финал баҳсида омадсизликлар туфайли Эрон терма жамоасига кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйдик. Йигитларимизга эса финалда кўрсатган ҳужумкор ўйинлари учун миннатдорчилик билдириб ўтамиз. Ваҳоланки, турнир давомида Эрон терма жамоасини ҳеч ким бундай қийин аҳволга солиб қўймаганди.

Асосийси, ватандошларимиз сентябрь ойида Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этадилар! Барча-барчаси учун раҳмат! Олға, Ўзбекистон!


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика