UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  1 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0

Тошкентда республика тоифасидаги ҳакамлар учун семинар ўтказилмоқда Янгиликлар

Тошкентда республика тоифасидаги ҳакамлар учун семинар ўтказилмоқда

Тошкентдаги "Рамада" (собиқ "Турон Парк") меҳмонхонасида республика тоифасидаги ҳакамлар ва ҳакамларни тайёрлайдиган йўриқчилар учун ФИФАнинг ўқув ва малака ошириш курслари бўлиб ўтмоқда.
23 февралда бошланган халқаро семинарда Саудия Арабистонилик ФИФА йўриқчиси Али Траифий, ўзбекистонлик ОФК йўриқчиси Фарҳод Абдуллаевлар назарий ва амалий машғулот олиб бормоқда.

26 февралгача давом этадиган ушбу семинарда 25 нафар ҳакам ва 5 нафар ҳакамларни тайёрлаш бўйича йўриқчилар иштирок этмоқда.

Семинарнинг сўнгги куни, яъни 26 февраль куни Али Траифий ва Фарҳод Абдуллаевлар, шунингдек, ОАВ вакиллари учун ҳам учрашиб, уларга ўйин қоидаларига киритилган ўзгартиришлар билан таништириб, баҳс-мунозарали вазиятларга баҳо бериш, фолни аниқлаш бўйича видеоматериалларни намойиш этади.

ОАВ семинари 26 февраль куни 16:00 да "Рамада" (собиқ "Турон Парк") меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Кириш эркин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика