UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  0 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  3 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0

Тошкентда “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди Янгиликлар

Тошкентда “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди

Теглар :  Пахтакор-79
Бугун, 11 август куни “Пахтакор-79” аъзолари вафотига сабаб бўлган авиаҳалокат содир бўлганига 42 йил бўлди.

Шу муносабат билан бугун Тошкентдаги "Боткин" қабристонида “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Футбол жамоатчилиги авиафалокат оқибатида дунёдан кўз юмган футболчилар шарафига ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилиш учун “Боткин” қабристонига ташриф буюришди. Унда ЎФА раҳбарияти, Суперлиганинг бир қатор клублари ва мухлислар иштирок этишди.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб борган тадбирда Евгений Валицкий, Тўлаган Исоқов каби фахрийлар, "Пахтакор" футбол клуби раиси ўринбосари Дилшод Каримов, ЎФА бош котиби Аваз Максумов ва ЎФА Биринчи вице президенти Равшан Эрматов сўзга чиқишди. Эътиборлиси "Пахтакор"нинг собиқ футболчиси, грециялик Василис Хадзипанагиснинг дўстлари Грециядан Тошкентга етиб келишди. Тадбир давомида ўтганлар хотираси учун қуръон тиловат қилинди. 




Фотогалереяни тўлиқ ҳолда сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ

фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика