Тўртта топ-клуб "Челси" футболчиси учун даъвогарлик қилмоқда
25 сен 2022 14:40
Янгиликлар
Тўртта топ-клуб "Челси" футболчиси учун даъвогарлик қилмоқда
Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Трево Чалоба қишки трансфер ойнасида клубдан кетиши мумкин.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 21 ёшли футболчи ўйин амалиёти олиш учун ижарага кетишни хоҳламоқда.
Тревонинг фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган клублар сони ҳозирча 4та: "РБ Лейпциг", "Милан", "Интер" ва "Рома".
Чалоба жорий мавсум АПЛ доирасидаги 1та ўйинда майдонга тушди. Ҳимоячи 2021 йилнинг июлидан бери "аристократлар" сафида ўйнайди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2025/26 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар