UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  0 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  2 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  6 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  2 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  17 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1

"Торпедо" академияси, "Зенит" посбони билан дўстлик, Альмуния қўл остида тажриба ошириш. Никита Шквирин билан интервью Янгиликлар

"Торпедо" академияси, "Зенит" посбони билан дўстлик, Альмуния қўл остида тажриба ошириш. Никита Шквирин билан интервью

Игорь Шквирин ўғли, "Олмалиқ" (ҳозирги АГМК) собиқ дарвозабони Никита Шквирин билан интервью уюштирдик.

- Нега фаолиятингизни эрта якунладингиз ва ҳозир нима билан бандсиз?

2016 йилдаги Ўзбекистон чемпионати якунланганидан сўнг Россияга учиб кетдим. Ўша пайтларда акам Данил МХЛда (хоккей) "Драгуни" шарафини ҳимоя қиларди. Уларда ҳам чемпионат якунига етиб қолганди. Акам ўйнайдиган жамоа ўйинига тушишга қарор қилгандим. Москвага борганимда тасодифан дўстим, "Зенит" ва Россия терма жамоаси дарвозабони Андрей Лунёв билан учрашиб қолдим. Андрей мени оилавий таътилга таклиф қилди ва мен рози бўлдим. Таътил давомида футбол ҳақида суҳбатлашдик. 2015 йилдан бери елкамдаги жароҳат безвота қилар эди. Икки мавсум ушбу жароҳатни даволашга ҳаракат қилдим. Лунёв эса менга шундай деб қолди:

"Никита, мураббийликка ўтишинг керак". Мен ўзимни кўпроқ футболчи сифатида кўрсатишни хоҳлаётгандим. Ўз олдимга катта мақсад ва вазифалар қўйгандим. 2017 йилда "Қизилқум" билан шартнома имзоладим. 3-4та турдан сўнг яна жароҳат безовта қила бошлади. Ўша дамда Андрей билан суҳбатимиз ёдимга тушди ва отам (Игорь Шквирин) билан маслаҳатлашдим. Дадам билан мен учун жиддий суҳбат бўлди. Август охирлари эди. Москвага учдим ва "РФИ мураббийлик маҳорати академияси"да ўқишни бошладим. У ерни аъло баҳоларга битирдим ва бир неча кундан сўнг Вадим Абрамов билан учрашдим. Вадим Карленович ва дадам мураббийликни болалар футболидан бошлашни маслаҳат беришди. Ўшанда Вадим Абрамов қуйидаги гапни айтган эди: "Агар ёш футболчилар билан яхши ишласанг, катталар билан ҳам ҳаммаси жойида бўлади".

Номдор устозларимнинг маслаҳатига қулоқ тутиб, болалар футболида тажриба орттира бошладим. Доимо Денис Иванков (Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи) билан алоқадаман. Ундан дарвозабонлик санъатини ўргандим ва Иванков билан посбонларни тайёрлаш машқларини муҳокама қилдик.

Бир қанча вақт ўтиб "А-UEFA дарвозабонлари билан ишловчи мураббий" йўналишида ўқишга кирдим. Бундай йиғин Россияда илк маротаба ўтказилаётган экан. Бизга Виталий Кафанов ("Ростов" дарвозабонлар мураббийи), Вячеслав Чанов (Игорь Акинфеев иқтидорини кашф қилган мураббий), Юриш Шишкин ("Крилья Советов" дарвозабонлар мураббийи), Владимир Малишев ("Локомотив" академияси дарвозабонлар мураббийи) каби машҳур мутахассислар дарс ўтди. Бундай инсонлар сенга дарс ўтиши, тажрибаси билан бўлишиши жуда ажойиб. Ўқишга келадиган бўлсак, менда кичик устунлик бор эди. Отам Игорь Шквирин катта мутахассис ва ўз ишининг устаси. У болалик пайтларимдан менга мураббийликни, машғулотлар, тактика ва схемаларни ўргатган. Дўстим Андрей Лунёвга қўнғироқ қилиб, "Зенит"нинг машғулот жараёнини кўришни истаётганимни айтдим. "Зенит" жаҳон футболи грандларидан бири. Асосий жамоа қандай ишлаши, посбонлар қандай машғулот ўтказиши мен учун жуда қизиқ эди. Санкт-Петербургга учиб бордим ва ҳайратга тушдим.

"Олмалиқ" (ҳозирги АГМК) ва "Зенит"нинг машғулотлари деярли бир хил экан. Ўша пайтда питерликларни Роберто Манчини бошқараётган эди.

Яқинда Мануэль Альмуния қўл остида тажриба оширгани бордим. "Арсенал" собиқ посбони билан ишлаш жуда қизиқ бўлди.

- "Зенит" посбони Лунёв билан қаерда танишгансиз?

- Андрей билан болалигимда танишганман. 2003 йил 12 ёшимда "Торпедо" академиясида таҳсил олганман. Ўша ерда у билан танишганман. "Торпедо" академияси афсонавий мактаб. Бу ерда Олимпия чемпиони Дмитрий Харин, Европа чемпиони Виктор Шустиков, Россия Чемпиони Владимир Маминов, Марат Измайлов, Владимир Бесчастних ва ўзбек футболи Миржалол Қосимов таҳсил олган.


- Агар Суперлигадан таклиф бўлса, Ўзбекистонда ишлашга тайёрмисиз?

- Таклифларни мамнуният билан кўриб чиқаман. Ўзбекистонда ишлаш мен учун шараф! Ватанимда ишлаб, олган билимларимни амалда қўллаб, мамлакатимга фойда келтиришни хоҳлайман.

- Ноябрь ойида ЖЧ-2022 саралаш учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси ва дарвозабон Элдор Суюнов ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Терма жамоамиз ишончли мураббийлар қўл остида. Улар ҳар бир баҳсдан олдин рақибларни тўлиқ таҳлил қилишади, ўйиндан кейин эса керакли хулосалар чиқаришади. Элдор Суюновга келадиган бўлсак, у юқори савияли дарвозабон. Элдор буни "Пахтакор"даги барқарор ўйини билан исботлаган. Терма жамоадаги дарвозабонларимиз жуда кучли. Санжар Қувватов ажойиб посбон. "Бунёдкор" кипери Абдумавлон Абдужалилов мавсумни жуда яхши ўтказмоқда. Шу билан бирга кўпчилик афсонавий Игнатий Нестеровнинг қайтишини кутишяпти.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика