Топ-5. Иммобиле Месси, Роналду ва Левандовскининг натижасини такрорлади

Eldor Akmurzayev
25 апр 2022
А Серия доирасида ўтган “Лацио” – “Милан” (1:2) баҳсида Чиро Иммобиле рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Бу 32 ёшли италияликнинг жорий мавсум чемпионатда урган 26-голи бўлди. У кучли бешлик лигаларида охирги олти йил ичида чемпионатнинг уч мавсумида 25 ва ундан кўп тўп киритган 4-футболчига айланди. Аввалроқ, бундай натижага Лионель Месси, Криштиану Роналду ҳамда Роберт Левандовски эришган,

Иммобиле 2017/18 йилги мавсум А Серияда 29 та гол урган бўлса, 2019/20 йилги мавсумда 36 бор рақиб дарвозабонларини ранжитган.

У 2016 йилдан бери римликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Чиро жорий мавсум жамоа либосида умумий 38 баҳсда қатнашиб, 31+2 натижага эришди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta