

Инглиз клуби Германия терма жамоаси хавбеки учун 75 миллион евро таклиф қилиши кутилмоқда.
Тони Кроос фаолиятини "Бавария"да бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Клуб уни 2009-2010 йиллар давомида "Байер"га ижарага берган.
"Қироллик клуби" уни 2014 йилда сотиб олган эди. Футболчи 2010 йилдан буён Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.



