Тони Адамс собиқ устози Арсен Венгерни кескин танқид қилди

Narzulla Saydullayev
30 май 2017, 08:50
«Арсенал» собиқ футболчиси Тони Адамс Арсен Венгер ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«У шундай деди: «Дунёнинг исталган клубига рад жавобини бераман». Аммо гап шундаки «Реал»да Венгерни бир йилдан сўнг ҳайдаб юборган бўларди.

«Арсенал»да эса унда ваколат бор. Раҳбарият ҳеч нима қилмаяпти. У истаганини қилиши мумкин.

Венгер «Арсенал»да йилига 8 млн фунт маош олади, ёш мураббийлар эса — 30 минг. «Челси» мураббийлари 90 минг фунт олишади. Арсен ўзинга 7 млн олиб, қолганини ёш мураббийларга бўлиб бер.

У пулларини дўстлари учун кечаларга сарфлайди. Унинг Англияда дўстлари йўқ. Унга раҳмим келади», — дейди Адамс.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com