UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  7 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Тонали "Милан" тимсоли бўлиши керак эди, лекин 80 млн евро... Янгиликлар

Тонали "Милан" тимсоли бўлиши керак эди, лекин 80 млн евро...

"Ньюкасл" ва "Милан" Сандро Тонали трансферини ҳал қилишга яқин туришибди.

Тонали болалигидан "Милан" мухлиси эди: "Клубга бўлган бу жўшқин муҳаббат отамдан мерос. Гаттузо кумирим эди. Мен бутун умрим давомида айнан "Милан" сафига қўшилиш учун ҳаракат қилганман".

Тоналининг бувиси набирасининг болаликдаги хатини сақлаб қўйган. Унда Сандро "Милан" формаси комплектини олиб беришни илтимос қилган. 

У бошқа жамоалар билан музокара ўтказишни ҳам истамаган ва уларга кескин рад жавобини берган. Ваҳоланки, ўшанда ярим ҳимоячини Конте "Интер"га олиб кетмоқчи, "Ювентус" ва "Барса" ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлганди. "Милан" эса нисбатан камтарроқ шартлар билан шартнома таклиф қилган ва футболчи айнан "россонери"ни таналаган. Орадан икки йилча ўтиб, Тонали "Милан"да қолиш учунгина маоши камайишига рози бўлди. 

У шунчаки жамоада тўп тепаётганидан бахтли эди ва ҳеч қандай ортиқча шартлар қўймасди. Бир неча мавсумдаёқ жамоа етакчиси ва вице-капитанига айланди. Охирги икки мавсумдан ҳаммадан кўпроқ дақиқани майдонда ўтказди – айнан шу оралиқда "Милан" чемпионликни қўлга киритди ва ЕЧЛ ярим финалигача етиб борди. 

Тонали "Милан" тимослига, қайта оёққа тураётган клубнинг юзига айланаётганди. Бироқ клубга ҳозир етакчилар, содиқ ва кучли футболчилардан кўра, пуллар кўпроқ керак бўлмоқда. Италиянинг кўплаб машҳур нашрларининг ёзишича, Тонали сотилаётганини охиргилардан бўлиб билган. Клуб ҳаттоки Сандро "Ньюкасл" билан шартнома имзолаши учун унга "енгил босим" ўтказган. 

Биз сени қадрлаймиз, Сандро, ва барчаси учун раҳмат. Аммо, биласанми, 80 миллион пул кўчада ётмайди.. 

Афсус, замонавий футболда, бевосита Италия футболида вазият шунақароқ. Мамлакат чемпионлигини қўлга киритган, ЕЧЛда ярим финалгача етиб борган жамоа молиявий муаммолари туфайли исталган футболчисини сотиши мумкин. Ахир суперклуб бундай йўл билан қурилмайди-ку?


Нозима Тўхтамирзаева тайёрлади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика