

"Арсенал" клуби ҳимоячиси Такехиро Томиясу жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда "тўпчилар" бош мураббийи Микель Артета маълум қилди.
Ҳимоячи 2 декабрь куни ўтказилган "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда жароҳат олганди. У 79-дақиқада алмаштирилганди.
"Биз текширув ўтказдик, жавоблар унчалик ҳам яхши эмас. Томиясуда оёқ мушаклари жароҳати, у узоқ вақт майдонга туша олмайди", -дейди Микель Артета.



