Толга Зенгин бир ойга сафдан чиқди ва "Ливерпул"га қарши ўйнай олмайди

Narzulla Saydullayev
16 фев 2015, 20:02
Lig Tv нашрининг хабарига кўра, Туркиянинг "Бешиктош" клуби асосий дарвозабони Толга Зенгинни жароҳат туфайли йўқотди.
31 ёшли посбон "Бурсаспор"га қарши ўйинда (3:2) жароҳат олди ва 15-дақиқада алмаштирилди. Зенгин бир ой майдонга туша олмайди.

У Европа лигаси 1/16 финали доирасидаги "Ливерпул"га қарши баҳсларни ўтказиб юборади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net