Тожикистоннинг 4 карра чемпиони "Андижон" ва "Сўғдиёна" собиқ футболчиларини трансфер қилди
17 фев 14:18
Янгиликлар
Тожикистоннинг 4 карра чемпиони "Андижон" ва "Сўғдиёна" собиқ футболчиларини трансфер қилди
Ўзбекистонлик 2 нафар футболчи Тожикистоннинг "Истаравшан" жамоаси аъзосига айланди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Гап "Пахтакор", "Қўқон-1912", "Андижон" ва "Бухоро"даги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш Суҳроб Бердиев ва "Сўғдиёна", "Металлург", "Қўқон-1912" ва "Хоразм" жамоалари шарафини ҳимоя қилган Абдужалил Маназаров ҳақида бормоқда.


34 ёшли вингер Суҳроб Бердиев 2024 йил "Бухоро" сафида 8 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урганди. 26 ёшли ярим ҳимоячи Абдужалил Маназаров эса "Хоразм" либосида 7 учрашув ўтказган эди.
Маълумот учун, "Истаравшан" таркибида бир қатор ўзбекистонлик футболчилар – Азамат Исроилов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Жаҳонгир Аҳмадов, Жавоҳир Расулов, Жамшид Ҳасанов ва Мўмин Мелиев ўйнайди. Бунгача жамоага бош мураббийлик қилган Нўъмон Ҳасанов яқинда истеъфога чиқарилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар