Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади

Aslanov Jasurbek
7 окт 2024, 22:11
Тожикистон терма жамоаси ноябрь ойида Россия билан ўйнаш таклифини рад этди.

Тожикистон футбол федерациясидагилар ушбу қарорни жамоа ноябрь ойига ўйинлар режалаштириб бўлгани билан изоҳлади.

"РФИ июнь-июль ойларида таклиф билан чиққан эди, аммо ноябрда ўйинлар режалаштириб қўйган эдик" - дейилади Тожикистон футбол федерацияси баёнотида.

Олдинроқ, РФИ Сурия ва Туркманистон терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишга деярли келишиб олгани эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ТАСС