UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  0 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  7 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  32 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6

Тожикистон МТЖ устози Петр Сегрт: "Терма жамоа эшиклари барча учун очиқ" Янгиликлар

Тожикистон МТЖ устози Петр Сегрт: "Терма жамоа эшиклари барча учун очиқ"

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи хорватиялик Петр Сегрт бугун Гулистонда якунланган футбол бўйича Тожикистон Лига Кубоги якунлари ҳақида фикр билдирди.

Турнир якунига етганидан сўнг Сегрт Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган "Наврўз Кубоги-2022" халқаро турнирига чақирилган 25 нафар футболчи номини эълон қилди.

"Бугун мен “Наврўз Кубоги-2022" халқаро турнирига тайёргарлик кўриш учун 25 нафар футболчидан иборат Тожикистон терма жамоаси таркибини эълон қилдим. Захира рўйхатидан дарвозабон Қурбонали Бобоев ("Истаравшан"), ярим ҳимоячилар Боҳир Сангинбоев ("Эсхата") ва Абдулмўмин Забиров ("Эсхата"), шунингдек, ҳужумчи Абдуҳалил Бўронов ("Равшан") ўрин олган. Асосий рўйхатдаги футболчилардан бири жароҳат олган ёки касал бўлиб қолган тақдирда бу футболчилар терма жамоага чақирилишади.

Тожикистон Лига Кубоги Тожикистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ва ёрдамчиларим учун ҳам жуда қизиқ бўлди. "Хатлон" клубини, шунингдек, мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган "Равшан" (Кулоб) ва "Эсхата" жамоаларини ғалаба билан табриклайман. Турнир давомида кўплаб ўйинларни томоша қилдим. Апрель ойида Саудия Арабистонига сафар қилиб, "Истиқлол"нинг 2022 йилги Осиё Чемпионлар Лигасидаги ўйинини томоша қилишни режалаштирганман.

Лига Кубоги муваффақиятли ўтди. Мен ушбу мусобақанинг барча ташкилотчиларига катта мақтовлар айтмоқчиман, чунки ҳамма нарса жуда яхши ташкил этилган. Барча футболчиларга ҳам қойил қолдим. Улар қийин об-ҳаво шароитида ўйнашди. Қолаверса, майдонлар футболчиларга ўз имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқаришга имкон бермади, аммо улар майдонда бор кучларини беришди.

Майдондан ташқари Олий лига мураббийлари билан суҳбатлашдим, улар менга маълумот беришди ва Тожикистон футбол маданияти ҳақида ҳам кўп нарсаларни билиб олдим.

Албатта, баъзи клубларнинг тайёргарлик вақти ҳар хил ва бу ҳам айни пайтдаги ҳақиқат. Бироқ апрель ойида Тожикистон чемпионати ва Осиё Чемпионлар Лигаси бошланишидан олдин ҳам Тожикистон терма жамоаси билан илк турниримизни ўтказишимиз керак. 

Энди кўпчилик футболчиларимиз билан биринчи марта учрашаман. Айрим йигитлар Ўзбекистонда терма жамоага қўшилишади.

Яқин ойларда барча футболчиларни Тожикистон чемпионатида кўриш учун кўпроқ вақтимиз бўлади. Айтмоқчиманки, Тожикистон терма жамоасига эшиклар барча футболчилар учун очиқ – бу шунчаки шиор эмас, балки менинг позициям", – деди Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Петр Сегрт.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика