

Хўжанднинг "Хўжанд" жамоаси мамлакатнинг энг совриндор клуби ва амалдаги чемпион — Душанбенинг "Истиқлол" жамоасини икки ўйин натижасига кўра мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Хўжанддаги "Мустақилликнинг 20 йиллиги" стадионида бўлиб ўтган дастлабки ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Бу натижа жавоб ўйини олдидан "Хўжанд"га катта устунлик берди.
Душанбедаги Марказий стадионда кечган иккинчи баҳсда "Истиқлол" футболчилари вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишди ва 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувдаги ягона гол биринчи бўлимнинг 4-дақиқасида киритилди. Аммо Виталий Левченко шогирдлари рақиб дарвозасига бошқа йўл топа олмади.
Кубокни тарк этганига қарамай, "Истиқлол" мамлакат чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.



