Тоҳир Шамситдинов "Қўқон-1912" аъзоси

Aziz Tukhtamuradov
10 янв 2016, 19:04
“Қўқон-1912” жамоасининг Тошкентдаги йиғинида иштирок этаётган Тоҳир Шасмитдинов билан расман шартнома имзоланди.

22 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида ўтказган.

1993 йилнинг 9 февралида туғилган футболчи 2013 йили Туркияда ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилганди. Ёдингизда бўлса, ёшларимиз кичик мундиалнинг чорак финалида Францияга имкониятни бой бериб ортга қайтишганди.

“Гулистон”даги ўйинлари орқали  танилган футболчи  2016 йилни “Қўқон-1912” клубида  ўтказади. Наманган футболи тарбияланувчиси саналган ҳимоячи билан икки йиллик битим имзоланди.


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›