UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  56 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  24 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Тоҳир Шамситдинов "Навбаҳор" йиғинида Янгиликлар

Тоҳир Шамситдинов "Навбаҳор" йиғинида

"Навбаҳор" таркибидаги ўзгаришлар давом этмоқда.
Хусусан, бугун “Навбаҳор” йиғинига ўтган мавсумни “Гулистон”да ўтказган ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов қўшилди. Асли Наманган футболи тарбияланувчиси саналган ҳимоячи ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли.

Мавсумлар оралиғидаги вақт давомида ҳам Шамситдинов айнан “шерлар” сафида шуғулланаётганди. 1993 йилнинг 9 февралида туғилган футболчи 2013 йили Туркияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилганди. Ёдингизда бўлса, ёшларимиз кичик мундиалнинг чорак финалида Францияга имкониятни бой бериб ортга қайтишганди. Ҳимоячи “Гулистон” таркибида олий лигада 15 та ўйинда иштирок этганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Жамоа машғулотларида маълум вақт давомида қатнашган “Бунёдкор” ҳимоячиси Камолиддин Тожибоевга ҳам жавоб берилганлигини қўшимча қилиш жоиз. Шунингдек, жамоа аъзолари - Хуршид Хўжаев, Азим Аҳмедовлар эса айни пайтда уйларида даволанишмоқда. Ушбу жараён якунлангач, улар яна машғулотларда қатнашишни бошлашади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика