UZ

Сўнгги янгиликлар

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  56 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Тоҳир Копадзе: "Фарғонага ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Тоҳир Копадзе: "Фарғонага ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди"

"Қизилқум" — "Нефтчи" жамоалари учрашувидан сўнг, фарғоналиклар клуб раиси Тоҳир Копадзе журналистлар қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
 — Бугун ўйинда жанговор дуранг қайд этилди, — дея сўз бошлади Тоҳир Копадзе. — Навоийга фақат ғалаба илинжида келгандик. Учрашув давомида жамоамиз бир қатор голли вазиятларни юзага келтиришди. Бироқ имкониятдан унумли фойдаланишда йигитларимизга омад кулиб боқмади.

Агар иккинчи бўлимда Муҳсинжон Убайдуллаев майдондан четлатилмаганда, балки бугун уйга ғалаба билан қайтган бўлармидик?!  Шунга қарамай, сафарда бир очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз.

Меҳмондаги ўйинларда асосан бир ҳужумчи билан ўйнашга ҳаракат қиламиз. Шу боис, Шерзод Ҳакимовни захирадан майдонга туширдик.

"Қизилқум" анча шаклланган, яхши савиядаги легионерларга эга жамоа. Навоийда уларга қарши ўйнаш ҳар қандай жамоага қийинчилик туғдириши табиий. Ўз мухлислари қаршисида тўп сурганда ҳар қандай жамоада қўшимча куч пайдо бўлади. Бугун жиддий рақибга қарши  нафақат дарвозабонимиз, балки бутун жамоа чиройли футбол намойиш этди.  Ўз навбатида олис Фарғонадан бизни қўллаб-қувватлаш учун Навоийга ташриф буюрган ишқибозларимизга раҳмат айтаман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика