UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  0 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  5 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  15 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2

Тоғдаги йиғинни якунлаган АГМК "Андижон"ни мағлуб этди Янгиликлар

Тоғдаги йиғинни якунлаган АГМК "Андижон"ни мағлуб этди

Теглар :  "Андижон"АГМК
ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган жамоамиз 30 августдан 4 сентябрга қадар Чимён тоғ ён бағрида жойлашган "Арчазор"да йиғин ўтказди.

Мазкур йиғин давомида жамоамиз мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бир меъёрда ушлаб туришга эътибор қаратишди. Бугун қисқа йиғинни якунлаб қайтган жамоамиз Қибрайда Суперлига вакили "Андижон" билан назорат учрашувини ўтказишга ҳам улгурди.

Тоғдаги йиғинда жисмоний ҳолатга эътибор қаратилган бўлса, эндиги вазифа жамоанинг ўйин амалиётини ҳам бир маромда сақлаб туриш лозим. Шу боисдан ҳам бугун назорат беллашувида "Андижон" спарринг рақибга айланди.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган ўйинда ҳар иккала жамоа аъзолари ҳужумкор ўйинга эътибор қаратишга уринишди. Биринчи таймда "Андижон" ҳам, жамоамиз ҳам голли вазиятларни яратишга эришишди. "Андижон" футболчилари яратилган вазиятларини голга айлантиришни уддасидан чиқолмаган бўлса, жамоамиз танаффусга қадар рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олди. Дастлаб Сайдулло Раҳматовнинг узатмасидан сўнг Санъат Шихов жарима майдончаси ичидан тўпни тўрга йўллаган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Дилшод Жўраев Мурод Тошматов ривожлантирган ҳужумни голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда эса ҳар иккала жамоа сафида янги 11талик майдонга чиқди. Миржалол Қосимов танаффусдан кейин йиғинда бўлиб турган ёшлар жамоаси аъзолари Шероз Жалолов, Сайдулло Тошпўлатов, Фарҳод Имамов ва Камрон Абдулҳамидов сингари ёш иқтидорли футболчиларга имконият берди. Иккинчи бўлимда жамоалар ижросида бошқа гол урилмади. Шу тариқа жамоамиз мазкур йиғин доирасидаги илк назорат учрашувида "Андижон" устидан ғалаба қозонди.


Назорат ўйини

4 сентябрь, чоршанба

АГМК - "Андижон" 2:0

Қибрай стадиони.

Бош ҳакам: Вадим Агишев.

Голлар: Санъат Шихов (36), Дилшод Жўраев (43)

АГМК - Суҳроб Султонов (Акбар Тўраев, 30) - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Владислав Касминин, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов - Мурод Тошматов, Шаҳзод Нурматов, Санъат Шихов.


Иккинчи бўлимда ўйнаган таркиб: Акбар Тўраев (Роман Абдулов, 60) - Мирғиёз Сулаймонов, ҒуломҲайдар Гулямов, Сардор Раҳмонов, Шероз Жалолов - Жасур Умаров, Сайдулло Тошпўлатов, Жасур Ҳакимов - Зоҳир Пиримов, Камрон Абдулҳамидов, Фарҳод Имамов.

АГМК навбатдаги назорат ўйинини 8 сентябрь куни Олмалиқда "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз аъзолари Низомиддин Зиёвутдинов, Жасур Яхшибоев Олимпия терма жамоаси йиғинида иштирок этаётгани туфайли жамоамиз машғулотларида қатнашмаяпти. Шунингдек, жамоамиз массажчиси Абдулла Ризбоев эса Миллий жамоа ихтиёрида ЖЧ-2022 саралаш доирасидаги Фаластинга қарши ўйинга жўнаб кетган. Элгужа Григалашвили, Зафар Полвонов ва Бобур Юлдошев эса микро жароҳатлари туфайли бугунги ўйинда иштирок этишмади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика