Тите – Бразилия терма жамоасининг бош мураббийлигига асосий номзод

Tolibjon Qosimov
16 июл 2014
“Атлетико Минейро”, “Палмейрас”, “Коринтианс” клубларининг собиқ мураббийи Тите лақаби билан машҳур бўлган Аденор Леонардо Бакки Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин.
Тите бу лавозимга асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Бразилия футбол конфедерацияси президенти Жозе Мария Марин ва конфедерациянинг бўлажак рахбари Марко Поло дел Неро Титени терма жамоа учун асосий номзод дея ҳисоблашмоқда.

Жаҳон чемпионати тугаганидан сўнг Луис Фелипе Сколари ўз лавозимини тарк этди. Олдинроқ Бразилия терма жамоаси мураббийлигига Алехандро Сабелья номзоди кўрилаётган эди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com