UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  28 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  18 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

Тимур Кападзе: "Қирғизистон яхши ҳимояланди. Бундай ҳимояни ёриб ўтишга маҳорат ва кўпроқ ҳаракат керак" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Қирғизистон яхши ҳимояланди. Бундай ҳимояни ёриб ўтишга маҳорат ва кўпроқ ҳаракат керак"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва Қирғиз Республикаси олимпия терма жамоаси ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан сўнг Ўзбекистон олимпия термаси бош мураббийи Тимур Кападзе ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин керак эди. Иккала жамоага ҳам. Биз бу ўйинга зўриқиш билан келдик. Лекин, ўйин яхши бўлди. Кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда ёшларни ҳам кўздан кечириб олдим. Қаердадир муаммолар бор, буларни устида ишлаймиз. Қирғизистон яхши ҳимояланди. Бундай ҳимояни ёриб ўтишга маҳорат ва куч керак.

- Ҳусайн Норчаев жамоага қўшилиб кета олмагандек туюлди...

- Ҳусайн ўз жамоасида анчадан бери ўйин амалиётисиз қолмоқда. У ҳозир тонусда эмас. Бу нарсага сабаб шу. Ҳусайннинг потенциалини яхши биламиз. Футболчи ўйнаб туриши керак. Бугун хаво ҳам анча иссиқ бўлди. Буни ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

- Жуда кўп ротация қилмоқдасиз. Лекин асосий таркиб охирги ўйинларига тайёр деб ўйлайсизми?

- Бунга ўртоқлик ўйинлари керак. Текширяпмиз, кўздан кечиряпмиз. Охирги паллаларда энг кучлиларни танлаб оламиз. Ҳар бир ўйинчининг потенциалини тахминан биламиз. Бу йиғинлар ҳам шу сабаб керак. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика