UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Тимур Кападзе: "Ўтиш ўйинига жиддий тайёргарлик кўрамиз" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ўтиш ўйинига жиддий тайёргарлик кўрамиз"

Про-лиганинг 24-туридан ўрин олган "Нурафшон" - "Олимпик" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Қўлга киритилган 3-ўрин билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман. Суперлигага ўтиш ўйинида иштирок этамиз. "Нурафшон" ўз олдига аниқ вазифа қўйган клуб, шу сабаб бугунги ўйин осон ўтмаслигини билардик. Уларга келгусида омад ёр бўлишини тилайман.

Бу каби ўйинлар бизга катта тажриба бермоқда. Ғалаба учун келгандик ва бунинг учун охиригача ҳаракат қилдик. Йигитлар бунақа ўйинлар орқали ҳам руҳан, ҳам жисмонан ўсиб боришади. Ўтиш ўйинига тайёргарликни бошлаймиз. Суперлига охирги турида рақибимизни билиб оламиз.

- Мавсумдан қай даражада кўнглингиз тўлди?

- Бизда ёш йигитлар бор эди ва мақсадимиз уларни янада юқори даражага олиб чиқиш бўлган. Ёш футболчилар ўсаётган даврда уларни кучли футболчи сифатида камол топтириш учун шу каби чемпионатдаги иштирок қўл келди, албатта. Ўйлайманки, биз мақсадимизга эришдик.

“Оқ-тепа" жамоасининг Про-лигани тарк этиши эвазига 6 очко йўқотдик. Бундан ташқари, ўйинлар сони ҳам камайиб қолди. Тўғри, кубок учрашувларида ҳам иштирок этдик ва ўзимиз учун муҳим ўйинларни ўтказдик.

- Ўтиш ўйинида қайси жамоа билан тўқнаш келишни истаган бўлардингиз?

- Ҳозир Суперлигада жиддий кураш кечмоқда. Барчаси сўнгги турда ҳал бўлади. Ким рақиб бўлса ҳам 2 декабрь куни мухлислар чиройли ўйин кўришади. Тўғри, орада бизда бир оз танаффус бўлади, лекин бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика