UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  2 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  12 19:35U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  95 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  2 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  14 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  24 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

Тимур Кападзе: "Навбаҳор" гол уриб, ғалаба қозондими, демак бунга ҳақли экан" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Навбаҳор" гол уриб, ғалаба қозондими, демак бунга ҳақли экан"

"Навбаҳор" - "Олимпик" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.

- Албатта, биринчи навбатда, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман, жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман. Кучли рақибга қарши ўйнаганда, камчиликларни кўриб олиш мумкин. Бугун футболчиларимиз анча яхши тўп суришди. Суперлига жамоасига қарши баҳсда йигитларимиз ёмон тўп тепишмади. Бундай ўйинлар футболчиларимизга ҳам, ўзимга ҳам тажриба вазифасини ўтайди, - деди Тимур Кападзе.

- Олдимда катта вазифа турибди, Олимпия терма жамоаси бош мураббийиман. Келажак учун пойдеворни шу ёшлар билан қурамиз. Ҳозирги вазифам шу ёшларни янада ривожлантириш, кучайтириш, бундан барча клубларимиз ва терма жамоаларимиз ютади. Ҳозир ўзимнинг танлаган йўлим бор, Худо хоҳласа, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритмоқчимиз. Бошқа жамоаларда ҳам термамиз вакиллари ўйнашмоқда. Термага номзодлар қанча кўп бўлса, бундан жамоамиз ютади, албатта. Шу боис, клублардан турли таклифлар бўлишига қарамай, бунга эътибор қаратмаяпман. Чунки мақсадим мутлақо бошқа

- Февраль ойигача футболчиларни кузатдим, жамоасиз йигитларни "Олимпик" таркибига таклиф қилдик. Уч ой ўтди, футболчилар анча ўсишди. Суперлигадан ҳам ўйинчиларимизга таклифлар бор. Бундан хурсанд бўламан, уларнинг олий дивизионда тўп тепишларидан мамнун бўлишим аниқ.

- Уч ой мобайнида футболчиларнинг феъл-атворидан бошлаб, бошқа жиҳатларигача анча хабардор бўлдим. Уларнинг камчиликларини аниқлаб, бу борада ишлаяпмиз, овқатланиш жараёни, профессионаллик борасида алоҳида ишлаяпмиз. Таомномаларни ҳам зарур тартиблар асосида тузиб чиқяпмиз. Раҳбарият бизга ҳар томонлама шарт-шароит яратиб бермоқда. Албатта, Олимпия термаси футболчиларининг бир таркибда бўлишлари мен учун қулай бўларди. Лекин айрим ўйинчиларнинг Суперлига жамоаларида ўйнашаётгани ҳам биз учун фойдали. Биринчи даврадан кейин жамоасида ўйин амалиётисиз қолиб кетаётганларни яна таркибга жалб қилишимиз мумкин.

- Жамоамизга ҳомийлик қилиш истагида бўладиганлар кўп. Асосий ҳомий албатта, Миллий Олимпия қўмитаси.

- "Навбаҳор" гол уриб, ғалаба қозондими, демак жамоа ғалабага ҳақли экан, - дея фикрларини якунлади Тимур Кападзе "Навбаҳор" матбуот хизматига.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика