UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  0 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  0 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  3 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13

Тимур Кападзе: "Илоҳим, Осиё чемпионатига жароҳатларсиз етиб борайлик" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Илоҳим, Осиё чемпионатига жароҳатларсиз етиб борайлик"

Бугундан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда йиғинни бошлади.

Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз юртимизда ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини бошлади. "Жар" захира майдонидаги машғулотдан олдин бош мураббий ўз фикрларини билдирди.

"Бугун U-23 Осиё чемпионатидан олдинги сўнгги тайёргарликни бошладик. Мусобақа бошланишига 10 кун вақт қолди. Муҳим мусобақага яхши тайёгралик кўришга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча кенгайтирилган рўйхатдан ўрин олган ҳамма футболчи ҳам йиғинга келгани йўқ. Сабаби ўз клубларида ўйинлари бор. Яқин 2-3 кунда рўйхат тўлиқ бўлади.

28 майга қадар шуғулланамиз ва кейин Осиё чемпионатида қатнашадиган якуний 23 футболчи номини аниқлаймиз.

Энг муҳими йигитларда жароҳат бўлмасин. Яхши тайёргарлик кўриайлик ва мусобақага 100 фоиз тайёр бўлайлик.

Тўғри кенгайтирилган рўйхатимизда Эркинов, Йўлдошев каби миллий терма жамоа аъзолари ҳам бор. Ўша пайтда МТЖ Наманганда Осиё Кубоги саралашида иштирок этади. Бу борада Катанец билан гаплашамиз, агар бу йигитларни бизга берса яхши бўларди. Чунки миллий терма жамоада менимча ҳар бир чизиқда етарлича футболчилар бор. Бу масалада ЎФА раҳбарияти, МТЖ мураббийлари билан гаплашамиз ва муаммо бўлмаса керак", - деди Тимур Кападзе.


Ўзбекистон U-23. Кападзе кимларни чақирди ва кимларни чақирмади? Кимлар Осиё чемпионатида қатнашмайди?         

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика