UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

Тимур Кападзе: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик ва ҳаққоний ғалабага эришдик" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик ва ҳаққоний ғалабага эришдик"

Суперлигага ўтиш учун ўтказилган "Олимпик" – "Машъал" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда, барчани ғалаба билан табриклайман. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Клубда штат бўйича меҳнат қилаётган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман. Бу натижа учун анча вақт иш олиб бордик, меҳнат қилдик, шунингдек, ўсишга эришдик. Бу охирги ўйин эди, бир йил давомида бажарилган ишни қайси нуқтада тўхтатишимизни кўрсатиб берарди.

Бизга қараганда "Машъал"га қийин бўлгани аниқ. Чунки биз чиқа олмаганизда ҳам тажриба тўплаб, бу йўлда давом этардик. "Машъал" ҳар қандай жамоага муаммо туғдира оладиган кучли клуб. Кам гол ўтказади ва йирик ҳисобда мағлуб бўлиши қийин. 

Биз ўйиндан олдин "Машъал"ни ўрганиб чиқдик ва шунга қараб тайёргарлик кўрдик. Кўрдинглар, биз бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик ва ҳаққоний ғалабага эришдик. Бу меҳнатларимиз самараси ва бизга қўшимча куч беради.

Бу – футбол, ҳужумда ўйнаб ҳам гол ўтказиш мумкин. 0:1 ҳисобида ютқазаётган эдик, лекин ўйинни ўз томонимизга бура олдик. Ҳаммани яна бир бор табриклайман ва йигитларга раҳмат айтаман. Ишлашда давом этамиз. 

- Клуб Суперлига талабларига қай даражада тайёр деб ҳисоблайсиз?

- Тўғри, Суперлига талаблари бор. Биз ҳам бошқаларга ўхшаган жамоамиз. Олдимизда олимпиада бор, биз бунга ҳаракат қилишимиз керак. Талаблар бўйича клуб раҳбарияти ҳаракат қилади, албатта. Мени вазифам йигитларни ўсишларига кўмаклашиш. Кўрдинглар, бир йилда шу ёш йигитлар қанчалик ўсишга эришишди. Шу йигитлар ўсишга эришса, терма жамоаларимиз учун фойдали бўлади. 

Биласизми, клубларда барча шароитлар мавжуд бўлганида, "Олимпик" керак ҳам бўлмасди. Жамоамиз шу сабабдан ташкил қилинди. Йигитлар вақтида овқатланади, ўз вақтида машғулотларни олиб боради ва ҳоказо. Биз вақтдан ютиш мақсадида "Олимпик"ни ташкил қилганмиз. Озми-кўпми, бу йигитлар анчайин ўсди. Бу терма жамоага номзодлар сони кўпаяётганидан далолат беради. Бизда иш давом этаверади, балки янги футболчиларни ҳам таклиф қилишимиз мумкин. Бизни олдимиздаги мақсад аниқ, шу йўлда ишлашда давом этамиз.

- "Олимпик" жуда яхши ўйин услубига эга, чиройли футбол намойиш этмоқда. Суперлигада очко жамғариш учун ўйин услубини ўзгартириб юбормайсизми?

- Футбол шунақа, ҳимояланишни, прессинг қилишни ва ҳужум ташкиллашни билиш керак. Бу ўйинимиз ўзгаради дегани эмас. Биз ҳар доим ҳимояда рақиб ҳужумидан келиб чиқиб ўйнаймиз. Биз йигитларни аниқ бир ўйин услубига мослаганимиз йўқ. "Машъал" билан ўйин мисолида кўрдингиз, бирданига қарор чиқара билиш керак. Олдиндан бирон услубни режалаштириш футболда қийин, жараёнда ҳар хил вазият бўлади. Агар рақиб сизни ўрганиб чиқса, ўша бир хил услубингиз бефойда бўлади. Биз йигитларни ўйинга қараб, ақлан ривожлантирамиз. Ўйинни рақибнинг ҳаракатидан келиб чиқиб ташкиллаймиз. Бу – жамоамнинг катта ютуғи. Суперлигада иштирок этиш ва кучли жамоаларга қарши ўйнаш биз учун ҳам қизиқ.

- Футболда бир жамоа тузиш учун камида 3 йил керак дейишади. Лекин сиз бир йилда ҳам кучли жамоа тузса бўлишини исботладингиз. Умуман, шу ҳақда фикрингиз қандай?

- Бу футболда учраб турадиган ҳолат. Жамоага янги мураббий келса, унга вақт зарур бўлади. Мен олдин ҳам қаерда ишлаган бўлсам, тезда жамоа ўйинига қўша олдим. Бу мураббийнинг ўзига ҳам боғлиқ. Йигитлар билан тил топишишни, улар билан муносабатни йўлга қўя билиш керак. Кимдир айтади, вақт керак, улар бизнинг услубга тушмаяпти ва ҳоказо. Бундай вақт хориждан келган мураббийларга керак. Улар футболчиларни ва менталитетни тушуниб олишларига қанчадир вақт талаб этилади. Биз шу ердамиз ва йигитларни яхши биламиз. Бир вақтлар "Локомотив"да "бу футболчиларни 90% алмаштириш керак" деган гап бўлганди. Кейин мен келганимдан сўнг ҳаммаси яхши бўпқолганмиш. Бу мураббийга боғлиқ ҳолат.

- Суперлигада мақсад кучли учликка кириш бўладими?

- Мақсадимиз – ҳар бир ўйинда рақиб ким бўлишидан қатъи назар ўзимизга керакли натижага эришиш. Ҳозир озгина дам олайлик, йигитлар нафас олсин. Суперлигада аниқ иштирок этамизми, шунга қараб вазифа қўямиз. Жамомизни ўсиши учун ҳар доим мақсад ва натижа зарур бўлади. 

- Жамоангиздаги йигитларга харидор чиқаётгани аниқ. Келаси йили жамоангизни айрим футболчилар тарк этиши жараёнига қандай қарайсиз?

- Бугунга қадар футболчиларни сўраб туришибди. Суперлигага чиқсак, бу бошқа ҳолат. Агар чиқмасак, Суперлига жамоасидан таклифлар бўлса, кўриб чиқамиз деган жавобни бердим. Мен учун уларнинг янада ўсгани яхши. Биз ҳам энди Суперлигада ўйнаймиз. Йигитлар қаерда ўсса, топ-клубда ўйнаса, мен бунга қарши эмасман.

- Олимпиада ўйинлари Суперлига тақвимига таъсир кўрсатишидан хавотирда эмасмисиз?

- Тўғри, бу жараён ҳам бор. Албатта, ҳар бир турнирда максимал натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Биз мухлислар олдидаги ишончни оқлашимиз, тиклашимиз керак. Буни ўрганиб чиқамиз, ЎзПФЛ ҳам бизга ёрдам беради деб ўйлайман. "Олимпик" мени ёки бошқасини жамоаси эмас. Бу ҳаммники бўлган жамоа. Терма жамоамизга, футболимизга фойдаси тегадиган ютуқ. Жамоанинг халқаро майдондаги ҳар бир ғалабаси Ўзбекистонимиз учун ютуқ бўлади. Бу йўлда ҳамфикр бўлсак, албатта, бизга қийин бўлмайди.

- Келаси мавсумда олимпия терма жамоасига номзод бўлган Жалолиддинов, Эркинов каби футболчиларни таркибга жалб этиш режаси борми?

- Албатта, Суперлигада кўп бизнинг футболчилар ўйнашмоқда. Агар ўз клубида яхши ўйнаётган бўлса, уларни жалб қилишни нима кераги бор? Албатта, кўриб чиқамиз, зарур футболчиларни оламиз. Қаердан футболчи олсак, ўша клуб билан бамаслаҳат иш қиламиз. Масалан, "Пахтакор"да асосий таркибда ўйнаётган бўлса, нега биз уни олиб келишимиз керак? Бизга футболчи қаерда ўсса, шу фойдали бўлади. Унинг ўрнига бошқа футболчини тайёрлаш мумкин. Барибир терма жамоа йиғинида уларни ҳам чақирамиз. Ўйин амалиётидан қолиб кетаётган футболчи ёшлар бўлса, албатта, биз уларни жалб қиламиз. 

- Про-лиганинг жорий мавсумига берган баҳонгиз қандай?

- Албатта, ташкилотчилик учун раҳмат айтаман. Про-лигада иштирок этмагандим, танишиб олдим. Майдонлар борасида ишлаш керак. Буни тўғриласак, албатта, бундан ўзбек футболи ютади. Футболчиларда фикрлаш ўсади, тезроқ футбол ўйнайди. Баъзи жамоаларда "теп-теп" футбол ўйналса, мураббийлар узатмаларни амалга оширишни сўрашади. Сифатсиз майдонда қандай узатмаларга асосан футбол ўйнаш мумкин? Майдонларни тўғриласак, футболимиз ва қарашларимиз ўзгаради. Умуман айтганда, Про-лига қизиқарли ўтди, кураш ва интрига юқори бўлди. Ҳозир ҳам Про-лигага тушган жамоалар кейинги йилга аниқ вазифа билан турибди. 3 та Суперлига жамоаси бу лигага ўзига яраша даража беради.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика