UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Захирадан ўйинга қўшилган Лаутаро Мартинес 4та гол уриб, "Интер"га йирик ғалабани тақдим этди  1 01:13Клопп Диаснинг ҳисобга олинмаган голи ҳақида: "Чизиқни нотўғри чизишди"  2 23:59РПЛ. ЦСКА ниҳоят ғалабага эришди  3 23:55Саудия билан саккизинчи синов. Кападзе шогирдлари бу сафар реванш оладими?  1 23:44Бундеслига. "Бавария" мағлубиятдан қутилиб қолди  2 23:35ЛаЛига. "Реал" ЛаЛига етакчиларидан бири бўлган "Жирона"ни йирик ҳисобда таслим қилди  12 23:35АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда 2 киши кам бўлиб, сўнгги дақиқадаги автогол сабаб "Тоттенхэм"га имкониятни бой берди  146 23:28А Серия. "Милан" "Лацио"ни таслим қилди  3 23:14БАА. Абдуллаев қизил карточка олган баҳсда "Хорфаккан" мағлубиятдан қутилиб қолди  6 22:26Olamsport: Медаллар рейтингида бир поғона юқориладик, 1 октябрь куни Осиё ўйинларида қатнашадиган спортчиларимиз ва бошқа хабарлар  0 22:14Денис Коростиченко: "Шўртан" бугун фақатгина темпни туширишга ҳаракат қилди. Адолатли гол урдик"  0 22:00Лига 1. Кўплаб вазиятларга эга бўлган ПСЖ ғалаба қозона олмади  3 21:44Зафар Полвоновнинг майдонга тушмагани, Ўзбекистондаги ҳужумчилар муаммоси, "Шўртан"нинг мақсади - Анвар Бердиев "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?  0 21:32Иван Бошкович: "Бундай ўйин ва натижа билан "Қизилқум"ни фақат табриклаш керак"  17 21:20РПЛ. Ўзбекистонликлар тушмаган баҳсда "Рубин" мағлубиятга учради  2

Тимур Кападзе: "2001 йилдан кичик ўйинчиларнинг ҳар бири ОТЖга потенциал номзод" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "2001 йилдан кичик ўйинчиларнинг ҳар бири ОТЖга потенциал номзод"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кечадан Тошкентда йиғинга киришди.

Олимпиячиларимизнинг кечаги машғулотидан сўнг бош мураббий Тимур Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кечадан йиғинни бошладик, тайёргарлик кўряпмиз. ФИФА кунларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. Афсуски, Хитойда ўтказилиши керак бўлган халқаро турнир бекор бўлганидан хабарингиз бор. Шунга қарамай Хитой U-23 терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишдик. Бундан ташқари, Қирғиз Республикаси U-23 терма жамоаси Фарғонада йиғин ўтказаётган экан. Улар билан гаплашиб 11 июнь кунига Фарғонада ўртоқлик ўйини ўтказишга келишилди.

Йигитларни синаб олиш учун яхши имконият, боз устига ёшлардан ҳам ўйинчилар чақирдик. Балки бунданда кучлироқ рақиб топганимизда янада яхшироқ бўларди. Нима бўлганда ҳам халқаро ўртоқлик ўйини футболчилар учун ҳам фойдали бўлади. Ҳозирча ҳамма жиҳатдан кўнглим тўқ, жароҳат олганлар йўқ".


- Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан йиғинга чақирилганлар ҳақида фикрингиз қандай? Улардан кимлар олимпия терма жамоасидан доимий чақирув олиши мумкин?

- Буни вақт кўрсатади, ҳали миллий терма жамоага чақирилган Ҳусанов ва Файзуллаев ҳам бор. Уларни ҳам чақирган бўлардим. Олдинда бизни 3 та ўртоқлик ўйини кутмоқда ва унда барча футболчиларни синаб кўриш учун имконимиз бўлади. Аслида U-20 терма жамоасидаги қатор ўйинчиларни анчадан бери йиғинларга чақирмоқчи бўлиб юрардим, лекин Равшан ака Ҳайдаров жамоасида Осиё кубоги, кетидан Жаҳон чемпионати борлиги сабаб уларга тегмай тургандик. Энди эса уларни бемалол кўриб олиш имконимиз бўлади. Уларни жамоага қай даражада киришиб кетишини ва ўзидан ёши каттароқ акалари билан рақобатини ҳам кузатамиз. Ким рақобатда ютиб чиқса ўша футболчи терма жамоада ўйнайди. 2001 йилдан кичик ўйинчиларнинг ҳар бири олимпия терма жамоасига потенциал номзод ҳисобланади. Энг кучлилар чақирилади.

- Биринчи кунги машғулотда Жаҳонгир Ўрозов кўринмади. У қачон терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилади?

- Насиб қилса Ўрозов эртадан (бугундан) машғулотларимизга қўшилади. У оилавий сабаб туфайли 2 кунга жавоб сўраган эди. Уни ҳам кўриб оламиз, U-20 терма жамоасида у Ҳусанов билан шерик сифатида жуда яхши ўйнашди.

- "Олимпик" сардори Беҳзод Шамсиев бу мавсум чап қанот ҳимояга ўтказилди. Ҳозир эса олимпия терма жамоаси йиғинига чақирилмади. Бунга сабаб нима?

- "Олимпик"даги йигитларни ҳар куни кўраман, уларни имкониятларини жуда яхши биламан. Йиғинда бошқаларни кўриб олишни хоҳладим. U-20 терма жамоасидан икки нафар чап қанот ҳимоячисини таклиф қилдик.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди


ФОТО  Ўзбекистон U-23 терма жамоаси йиғинга киришди ГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика