

Маълумотларга кўра, Польша, Исландия, Дания, Швеция, Австралия ва Япониянинг расмий шахслари турнирга боришдан воз кечишга тайёр. Бу бойкотга бошқа мамлакатлар ҳам қўшилиши мумкин.
Олдинроқ, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй қироллик оиласи Россияга бормаслигини эълон қилган эди.



