Тезкор хабар: Ўзбекистон Суперлигаси ҳам тўхтатилади

Eldor Akmurzayev
15 мар 2020, 15:10
Бугун, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган илк фуқаро аниқланди.

Францияда бўлиб қайтган йўловчида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон республикаси бош вазири Абдулла Арипов мамлакатдаги барча оммавий тадбирларни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Шунингдек, барча мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва олий таълим муассасалари коронавирус тарқалишига қарши профилактика мақсадида 16-мартдан эътиборан карантинга ёпилади. 

Бизга маълум бўлишича, Ўзбекистон Суперлигасида ҳам танаффус эълон қилинади. 3-турнинг бугун ўтиши керак бўлган 2 ўйини эса ўз вақтида ўтказилиши айтилмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›