Терма жамоамиз март ойида Жанубий Корея билан ўйнаши мумкин

Narzulla Saydullayev
23 янв 2015, 11:04
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси март ойи сўнггида Жанубий Корея терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин.
Олинган маълумотларга кўра, томонлар ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида музокара ўтказишмоқда.

Агар келишув амалга ошса 25 ёки 26 март куни Кореяда бу икки жамоа ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia