UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  18 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  3 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  8 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0

Терма жамоа "Жар"да машғулот ўтказди Янгиликлар

Терма жамоа "Жар"да машғулот ўтказди

Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоамиз бугун ҳам "Жар" стадионида машғулот ўтказди.
Машғулот одатдагидек соат 16:00да бошланди ва уни Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби олиб борди. Чигалёзди машқларни Александр Волков ўтказган бўлса, тўп билан машқларни Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мақсудов ва Бахтиёр Ашурматов ўтказишди. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек Пётр Гизимчук шуғулланди.

Машғулотда йиғинга чақирилган 23 нафар футболчидан 22 нафари иштирок этмоқда. Биргина Владимир Козак бетоб бўлиб қолгани учун машғулотда қатнаша олмаяпти. Шунингдек, бугунги машғулотда дарвозабон Игнатий Нестеров ҳам қатнашди. Егор Кримецнинг оёғида бироз оғриқ борлиги учун охиригача ишлай олмади. Қолганлар соппа-соғ ва футболчилар қитъа биринчилигига жиддий тайёрланишяпти. Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги йиғин 29 ноябргача давом этади. 1 декабрь куни терма жамоа аъзолари икки ҳафталик йиғин ўтказиш мақсадида БААга йўл олишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика