UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  2 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  4 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  2 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  1 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2

Терма жамоа охирги машғулотини ўтказди (ФОТО) Янгиликлар

Терма жамоа охирги машғулотини ўтказди (ФОТО)

Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоамиз бугун Тошкентдаги охирги машғулотини ўтказди.
Аввалига соат 10:00да футболчилар ҳамда мураббийлар штаби “Ўзбекистон” меҳмонхонасида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов билан учрашишди. Учрашув мобайнида федерация раҳбари йигитларга оқ йўл тилади ва жамоамиз олдига чемпионлик вазифаси қўйилганини маълум қилди.

Шундан кейин терма жамоа автобуси “Жар” стадиони томон йўл олди ва у ерда футболчилар бир соатлик машғулот ўтказишди. Машғулотда Осиё ўйинларида иштирок этиш учун терма жамоага жалб қилинган барча ўйинчилар иштирок этишди. Йигитларнинг ҳаммаси соғ, ҳеч кимда жароҳат йўқ.

Машғулотни одатдагидек терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда унинг ёрдамчилари Шуҳрат Мақсудов, Бахтиёр Ашурматов ва Пётр Гизимчук ўтказишди. Бугун кечки пайт терма жамоамиз делегацияси Инчон сари йўл олади. Осиё ўйинларида футболчиларимизга омад тилаб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика