UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  1 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  4 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  10 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  5 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  20 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  9 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  72 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5

Терма жамоа гвардиячилари №6. Андрей Фёдоров Янгиликлар

Терма жамоа гвардиячилари №6. Андрей Фёдоров

Ҳафтанинг жума куни ўқувчиларимизга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар ҳақида маълумот бериб боришда давом этамиз.
Бугун Ўзбекистон терма жамоасида ўйин ўтказиш бўйича олтинчи ўринда турган ҳимоячи Андрей Фёдоров ҳақида маълумотлар берамиз. Айни пайтда Россиянинг “Рубин” клубида селеционер мураббий бўлиб ишлаётган ҳамюртимиз 65 марта миллий терма жамоа либосини кийган.

Фёдоров 65та ўйиннинг 61тасида (!) тўлиқ ўйнаган. 4та учрашувда асосий таркибда майдонга тушган ҳамда ўйин давомида бошқа футболчига алмаштирилган. Андрей Фёдоров миллий терма жамоа сафида жами 5736 дақиқа ҳаракат қилган.



Илк ўйини, голи ва сариқ карточкаси
Фёдоров терма жамоадаги дебютини 1994 йилнинг 11 апрель куни Туркманистонга қарши Марказий Осиё мамлакатлари кубоги доирасида ўтказган. Уни терма жамоага бош мураббий Рустам Акрамов жалб қилган. Ўша куни ҳимоячи баҳсни асосий таркибда бошлаган ва тўлиқ ўйнаган. Учрашувда 4:0 ҳисоб қайд этилганди.

1995 йил Афро-Осиё кубоги доирасида Нигерияга қарши қарши кечган ўйинда Фёдоров терма жамоа сафидаги илк голини уришга муваффақ бўлган. Баҳснинг 87-дақиқасида ҳимоячи африкалилар дарвозасини ишғол қилган ва ҳисобни 2:3 кўринишига келтирган. Ўйин айнан шу ҳисоб билан тугаган.

Терма жамоа сафидаги 65та ўйинда 11 марта огоҳлантириш олган ва бирон марта ҳам майдондан четлатилмаган. Фёдоров ўзининг илк расмий ўйинидаёқ термадаги биринчи сариқ картчокасини олган.



Иштирок этган мусобақалари
Қаҳрамонимиз Осиё ўйинлари-1994да иштирок этиб жамоа билан бирга чемпионликка эришган. Осиё кубоги-2000 ва Осиё кубоги-2004 саралашлари ва финал босқичларида иштирок этган. Бундан ташқари Фёдоров ЖЧ-1998, ЖЧ-2002 ва ЖЧ-2006 саралашларида ҳам майдонга тушган. 2000 йили Ливанда ўтган Осиё кубогида Андрей Фёдоров терма жамоамиз сафида барча 3та учрашувида майдонга тушган. Ўша мусобақада термамиз Қатар билан дуранг ўйнаган ва Саудия Арабистони (0:5) ҳамда Япониядан (1:8) ўта йирик ҳисобларда мағлуб бўлгани барчани ёдида. Осиё кубоги-2004да Ўзбекистон чорак финалда Баҳрайнга пенальтилар сериясида ютқазиб қўйиб мусобақани тарк этганди. Қаҳрамонимиз бу мусобақанинг барча ўйинида майдонга тушиб тўлиқ ўйнаган.



Рақиб терма жамоалар
Футболчи сифатида 30та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Энг кўп рақиблик қилган жамоа бу - Туркманистон. Қўшниларимизга қарши Фёдоров 5 марта майдонга тушган. Кейинги ўринда Баҳрайн, Гонконг, Саудия Арабистони ва Жанубий Корея бормоқда - 4тадан ўйин.

Голлари
Ҳимоячи 65та ўйинда 6та гол урган. Унинг биринчи голи Нигерияга урилгани ҳақида юқорида ёзиб ўтдик. Унинг йўллаган зарбаларидан сўнг Камбоджа, Япония, Жанубий Корея, Қозоғистон ва  Ҳиндистон жамоалар дарвозаси ишғол қилинган. Фёдоров ЖЧ-1998 саралашини ўзида тўртта гол уришга муваффақ бўлган.



Сариқ карточкалари
Юқорида айтиб ўтганимиздек Фёдоров терма жамоа сафида жами 11марта огоҳлантирилган. Эътиборлиси ҳимоячи 11та турли жамоага қарши ўйинларда сариқ карточка олган. Унинг биринчи сариқ карточкаси биринчи ўйиндаёқ қайд этилгани ҳақида ёздик. Энг сўнгги огоҳлантиришни эса ЖЧ-2006 саралаши доирасидаги Саудия Арабистонига қарши ўйинда олган.

Йиллар
Фёдоров 1994-2006 йиллар давомида терма жамоада фаолият олиб борган. У 1997 йил энг кўп ўйин ўтказган – 12та. 1994 йил эса қаҳрамонимиз 11та ўйинда ҳаракат қилган.

Андрей Фёдоровнинг терма жамоадаги энг сўнгги ўйини 2006 йил 15 ноябрь санасида Қатарга қарши бўлиб ўтган.




Андрей Фёдоровнинг юбилей ўйинлари

Рақиб

Ўйин мақоми

Ҳисоб

Сана

Дақиқаси

1

Туркманистон

Марказий Осиё кубоги

4:0

11.04.1994

90

25

Қувайт

Осиё ўйинлари-1998

3:3

03.12.1998

90

50

Туркманистон

Осиё кубоги-2004

1:0

26.07.2004

90

60

Баҳрайн

ЖЧ-2006 саралаши

0:0

12.10.2005

90

67

Қатар

Осиё кубоги-2007 саралаши

2:0

15.11.2006

90



Кейинги жума куни Николай Ширшов ҳақида маълумот берамиз.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика