UZ

Сўнгги янгиликлар

00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  1 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  2 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  42 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  8 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  11

Терма жамоа таркиби: кимлар бор, кимлар йўқ? Янгиликлар

Терма жамоа таркиби: кимлар бор, кимлар йўқ?

27 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди.

Ушбу рўйхатдан 23 нафар футболчи ўрин олган. Хабарингиз бор, миллий терма жамоамиз 5 сентябрь куни Стокгольмда Швеция терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ўйинда шведлар асосий таркиб билан ўйнайдими ёки иккинчими, ҳозирдан бир нарса дейиш қийин.

Чунки Швеция терма жамоаси 2 сентябрь куни ўз майдонида Испания ва 8 сентябрь куни сафарда Греция терма жамоасига қарши ЖЧ саралаш баҳсларини ўтказади. Шу боис ўртада 5 сентябрь кунги биз билан ўйинда уларнинг қайси таркиби майдонга тушиши ҳақида бир гап айтиш мушкул. 

Шуниси аниқки, биз Ўзбекистон терма жамоасига таклиф этилган энг кучли 11 нафар футболчини Швецияга қарши бошланғич таркибда кўрамиз.  

Рўйхатни ким тузди?

Сречко Катанец эндигина ишга киришди. У ҳали бизнинг футболчиларни тўлиқ билмайди. Нари борса Элдор Шомуродовни эшитган. Шундай экан, биринчи рўйхатни ўзи тузмаган бўлиши аниқ. Бизга маълум бўлишича, рўйхат Ўзбекистон U-22 терма жамоаси устози Равшан Ҳайдаров томонидан тузилган.

Термага таклиф этилган футболчилар ҳақида нима дейиш мумкин? Айтиш мумкинки, ҳозирги пайтда ўйнаб турган ва яхши спорт формасида бўлган футболчилар чақирув олишди. Келинг, яхшиси чизиқлар бўйича тўхталамиз. 

Дарвозабонлар

Одатда терма таркибига уч нафар дарвозабон таклиф этилади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Терма жамоамизнинг сентябрдаги йиғинига "Пахтакор"нинг икки посбони - Санжар Қувватов билан Элдор Суюнов, шунингдек АГМК дарвозабони Валижон Раҳимов таклиф этилди. Бу ерда бир савол туғилади: Ўткир Юсупов қани? Ўткир Юсупов ҳозир шу учала даврвозабондан ҳам зўр формада эмасми?

Ҳимоячилар

Ҳимоя чизиғига ушбу футболчилар таклиф этилган: Ислом Қобилов ("Локомотив"), Фаррух Сайфиев ("Пахтакор"), Иброҳимхалил Юлдашев ("Нижний Новгород", Россия), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор"), Дилшод Саитов ("Насаф"), Достонбек Турсунов ("Чуцин Лифан", Хитой).

Гарчи "Локомотив" турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турган бўлса-да, Ислом Қобилов бир текис ўйин намойиш этмоқда, шу боис мураббийлар назаридан четда қолмади. "Пахтакор"дан таклиф этилган Фаррух Сайфиев билан Ҳожиакбар Алижонов ҳам яхши формада. 

Егор Кримец билан Анзур Исмоилов термадаги фаолиятини тугатдими? Бир нарса дейиш қийин. Лекин Шерзод Аъзамов ҳам бош жамоага чақирилишга лойиқ ҳимоячи эди.

Марказий ҳимояга "Насаф"дан Ҳусниддин Алиқулов таклиф этилган. Кўпчилик уни терма жамоамизнинг эртаси деяпти, буни эса вақт кўрсатади. Шунингдек, фаолиятини Хитойда давом эттираётган Достон Турсунов ҳам муносиб номзод. Россия премьер-лигасига йўл олган Иброҳимхалил Юлдашев ҳам кучли футболчи, жуда тартибли ўйин намойиш этади. У "Нижний Новгород" сафида 27 август куни "Химки"га қарши майдонга тушиб, 69 дақиқа ҳаракат қилди ва кейин алмаштирилди. 

Терма жамоага чақирилган ҳимоячилар орасида "Насаф"дан Дилшод Саитов билан "Бунёдкор"дан Абдулла Абдуллаев ҳам бор. Лекин бу икки футболчи бирданига асосий таркибда ўйнаб кетмаса керак. 


Ярим ҳимоячилар

Ярим ҳимояга 10 нафар футболчи таклиф этилган: Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Одил Ҳамробеков ("Пахтакор"), Аброр Исмоилов ("Пахтакор"), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Жавоҳир Сидиқов ("Локомотив"), Фаррух Икромов ("Бунёдкор").

Ярим ҳимоячилар ҳақида нима дейиш мумкин? Номзод футболчиларнинг барчаси ўз клубларида ўйнаяпти. Масалан, Отабек Шукуров "Шаржа" сафида яна камида бир мавсум қоладиган бўлди. У аллақачон ўз клубининг етакчисига айланган. Жалолиддин Машарипов ҳам "Ал Насср"га тезда киришиб кетди.

Ойбек Бозоров "Насаф"да жуда чиройли ўйин намойиш этяпти. Жавоҳир Сидиқов билан Санжар Қодирқулов "Локомотив"ни олдинга тортишга уринишяпти. Ҳожимат Эркинов, Аброр Исмоилов, Одил Ҳамробеков - булар "Пахтакор"нинг эртаси. Фаррух Икромов эса иккинчи даврада ўйинига янада қўшди.

Ҳужумчилар

Сентябрь йиғинига фақат икки нафар ҳужумчи таклиф этилди: Элдор Шомуродов ва Игорь Сергеев. Ўзимизнинг Суперлигада тўпурарлар пойгасида иштирок этаётган Шоҳруз Норхонов, Темурхўжа Абдухолиқов ва Ҳусайн Норчаев бу сафар четда қоладиган бўлишди. 

Шомуродов ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиси, бироқ унга термада ким рақобат қилади деган савол туғилади.


"Сўғдиёна" ва АГМКдан ҳеч ким йўқми?

Турнир жадвалида "Пахтакор"дан кейинги ўринларни эгаллаб турган иккита жамоадан ҳеч кимнинг таклиф этилмагани қизиқ. Тўғри, АГМКдан Валижон Раҳимов чақирилган, лекин у - дарвозабон. Майдондаги ўйинчилар йўқми? Масалан, АГМКдаги Сардор Раҳмонов билан Бобур Йўлдошев ҳимоя марказида яхши ўйин кўрсатишяпти.

Ёки бўлмаса наҳотки "Сўғдиёна"дан ҳеч ким лойиқ бўлмаса деган савол ҳам юзага келади. Лекин бу Катанецнинг биринчи йиғини ҳамда рўйхатни у тузмагани учун ортиқча ваҳима қилмаган маъқул. Янги мураббий энди футболимиз билан танишяпти ва ўйлаймизки, октбярдаги йиғинга рўйхатни ўзи тузади.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика