UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  1 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  0 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  1 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  2 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  1 07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  3 03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   4 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  1 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  4 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  6 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0

"Биз уни топдик". Терма жамоа ҳақидаги мақолага қўшимча Янгиликлар

"Биз уни топдик". Терма жамоа ҳақидаги мақолага қўшимча

Журналист эмасман, ҳаётда ва футболнинг ичида тажрибам ҳам йўқ. Фикрларимнинг барчаси шахсий ва кўп эҳтимол билан хато бўлиши мумкин. Буни доим тан олганман, сиз ҳам ортиғини кутманг.

Тонгда Championat.asia'да "Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади" мавзусида мақола эълон қилинди


Шахсан ўзимга Абрамовнинг футболи ёқади, ҳақиқатан ҳам чиройли. Ўйлашимча, ўртоқлик ўйинидаги натижа унчалик муҳим эмас, ғалаба талаб қилмаслик керак. Шунинг учун ўйин ёки натижага тўхталмадим. Эътиборимни бошқа жиҳат тортди. 2018 йилги мундиал саралашида айнан шу муаммо бизга панд бериб қўйгани учун ҳам ёздим.

"Тезкор студия" дастурининг 5 ноябрдаги сонида Шаҳбоз Беғамов "Бунёдкор"да энг яхши таассурот қолдираётган Нурилло Тўхтасиновнинг терма жамоага чақирилмаганини қоралади. 13 ноябрь куни эса Толибжон Қосимов Ҳусниддин Алиқулов миллий жамоа либосида синовдан ўтказилиши мантиқий қарор бўлишини айтди. Ҳар икки фикрда жон бор, аммо Ироқ термасига қарши ўйинда "Насаф" ҳимоячисига 1 дақиқа ҳам ўйин амалиёти берилмади — Қобилов яна тўлиқ ўйнади. Айнан шу қарорни нотўғри ҳисоблаганим учун тонгги мақолани ёзишга қарор қилдим.

Материал шундай сўзлар билан якунланган эди:  "Санжар Қодирқулов ҳамда Исломжон Қобилов "SOCCER CAREER AGENCY" хизматидан фойдаланади (бу агентликнинг таъсисчилари ҳақида ҳеч қандай маълумот тополмадик). Ҳар 2 футболчининг "Бунёдкор" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 31 декабрида якунига етади ва уларнинг легионерга айланиш эҳтимоли йўқ эмас. Бу билан ҳеч нарсага шама қилмоқчи эмасмиз, шунчаки, факт ўрнида қабул қиласиз".

Шундан кейин "SOCCER CAREER AGENCY" ҳақида маълумот йиғишга ҳаракат қилиб кўрдик ва уддаладик. Бизга маълум бўлишича, ушбу агентлик россиялик Юрий Белоусга тегишли экан. Маълумот учун, "Бунёдкор"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив" (Москва)га ўтишини айнан шу киши ташкиллаштирган.

Айтишларича, Вадим Абрамов ва Юрий Белоус ўртасидаги муносабатлар анчагина илиқ экан. Ўйлаймизки, ҳеч қандай дўстлик ёки муҳаббат мамлакатимизнинг бош жамоаси манфаатларига соя сололмайди... 

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Муаллиф :
Рейтинг: +72   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика