UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29U-23 Осиё Кубоги. Эрон Ливан билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:06"Сурхон" тез орада Туркия йиғинига жўнайди  1 16:37"Андижон" билан хайрлашган ҳужумчи "Сўғдиёна"га ўтди  2 16:28U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23 (матнли трансляция)  25 16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  1 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  4 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  9 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  5 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  13 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  5 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  28

Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади Янгиликлар

Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади

Терма жамоамиз иштирокидаги ўртоқлик ўйинларини кузатдингиз. Натижа қониқарсиз, саволлар етарлича.

Мухлислар ва мутахассислар орасида Ислом Қобилов, Лутфулло Тўраев ва Санжар Қодирқулов мунтазам равишда майдонга туширилаётгани борасида эътирозлар кўпайиб кетди. Мамлакатимиз бош жамоаси учун ўйнаётган, майдонда курашаётган мазкур футболчиларга раҳмат айтамиз. Саволлар эса Абрамовнинг манзилига йўналган.

Одатда мураббийлар ўртоқлик ўйинларидан 2 хил мақсадда фойдаланишади:

1. Мавжуд резервнинг салоҳиятини кўриб олиш, синовдан ўтказиш;

2. Агар жамоанинг қолипи яратилган бўлса, ўйин услуби ва чизиқлар ўртасидаги боғламларни шакллантириш.

Миллий жамоанинг етакчи вакиллари (Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Икром Алибоев, Остон Ўрунов, Элдор Суюнов ва бошқалар) бу йиғинда иштирок этмаганини ҳисобга олсак, 2-вариант ўз-ўзидан чиқитга чиқади.

Демак, Вадим Абрамов терма жамоага номзод ўйинчиларни, уларнинг имконият даражасини (молиявий аҳволи эмас, майдондаги салоҳияти назарда тутилмоқда) текшириб олишга ҳаракат қилган. Шундай бўлса, савол туғилади: наҳот Абрамов мавсум давомида қўл остида ўйнаб келган Ислом Қобилов, Лутфулло Тўраев ва Санжар Қодирқуловнинг потенциалини ҳамон билмайди? Акс ҳолда, йиғинга бутунлай бошқа ўйинчиларни жалб қилган бўлар (масалан, Малайзия чемпионатида ажойиб мавсум ўтказган Санжар Шоаҳмедов), ёки Ҳусниддин Алиқуловга ҳам ўйнаш имкониятини берар эди...

Мухлислар орасида эътирозлар кўпайгани ҳақида айтгандик. Эмишки, Абрамов "Бунёдкор" футболчиларини терма жамоа сафида ўйнатиш орқали уларни хориж клублари учун реклама қилаётган бўлиши мумкин экан. Бу борада ҳақиқатни билмаймиз, лекин ҳақли савол туғилади: нега терма жамоа ролида манфаатларнинг эҳтимолий тўқнашуви юзага келишига ўрин қолдирилган? Балки, Абрамов миллий жамоа ёки клубдан бирини танлайдиган вақт келгандир. Нақл бор-ку: "Икки қайиқнинг бошини тутган охирида чўкади". Бу ҳақда ЎФА мутасаддилари бош қотиргани маъқул. Терма жамоани олдинда жуда ҳам муҳим учрашувлар кутиб турибди.

Сўзимиз охирида бир жиҳатга эътиборимизни қаратмоқчимиз. Санжар Қодирқулов ҳамда Исломжон Қобилов "SOCCER CAREER AGENCY" хизматидан фойдаланади (бу агентликнинг таъсисчилари ҳақида ҳеч қандай маълумот тополмадик). Ҳар 2 футболчининг "Бунёдкор" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 31 декабрида якунига етади ва уларнинг легионерга айланиш эҳтимоли йўқ эмас. Бу билан ҳеч нарсага шама қилмоқчи эмасмиз, шунчаки, факт ўрнида қабул қиласиз. Омон бўлинг!

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Муаллиф :
Рейтинг: +62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика