

"Атлетик"ка қарши Испания чемпионатининг иккинчи турида посбон ўзига хос кўрсаткич қайд этди: У ўз жарима майдончаси ичида жамоадошларига 62 та пас берди ва уларнинг 51 таси аниқ бўлди. Узатмалар сони бўйича тер Штеген ушбу турда ўйнаган 185 нафар футболчидан кўпроқ пас берган. Гап майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинчилар ҳақида кетмоқда. Фақат 11 нафар футболчи тер Штегенни ортда қолдирди.


