

"Барселона"нинг ҳар бир ўйинчиси жамоага ёрдам беришга уринмоқда. Кунде билан таниш эмасдим. Умид қиламанки, у имкон қадар тезроқ бизнинг ўйинга кўникади. Янги харидлар сабаб жамоа яхши мавсум ўтказишига аминмиз. Кўп ўйинчилар бу борада бизга ёрдам беришади", — дейди тер Штеген.
30 ёшли немис дарвозабони ўтган мавсум "Барселона" таркибида барча мусобақаларда 49та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 57та тўп олиб чиқди.
23 ёшли француз Кунде ўтган мавсум "Севилья" таркибида 44та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.


