

"Марк-Андре тер Штеген бел оғриғи туфайли иккала ўйинни ҳам ўтказиб юборади. Эртага у Барселонага қайтади. Умид қиламанки, у тез орада тузалиб кетади", – деди Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн.
Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси эртага Туркия терма жамоаси, 21 ноябрь, сешанба куни эса Австрия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ҳар иккала ўйин ўртоқлик ўйини мақомида.



