Тео Уолкотт: “Рунининг жароҳати жуда оғир”
04 сен 2013 14:24
Янгиликлар
Тео Уолкотт: “Рунининг жароҳати жуда оғир”
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Тео Уолкотт, “МЮ” ҳужумчиси Уэйн Руни жароҳат олганлиги ва шу сабабли футболчи миллий терма жамоанинг яқинда бўлиб ўтадиган ўйинларида ёрдам бера олмаслиги хусусида фикр билдириб ўтди.
“Мен Рунининг олган жароҳатини суратда кўрдим. Жароҳат ҳақиқатдан ҳам жуда жиддий. Бундай жараённи кўриш қўрқинчли.
Афсуски энди Руни бизга ёрдам бера олмайди, бироқ бу бошқа ўйинчиларга ўзини кўрсатиш учун яхши имконият.
Даниэл Старриж ва Дэнни Уэлбекларни мавсумни яхши бошлаганларидан хурсандман. Рики Ламберт эса миллий термада ажойиб дебют ўтказди. Шунинг учун мураббийда танлаш имконияти катта”, - дея таъкидлади Уолкотт.
Эслатиб ўтамиз, 6 сентябрда инглизлар ўз майдонларида Молдавия қарши ўйнашса, 10 сентябрда Украинага қарши сафарда ўйин ўтказишади.
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар