Тен Хаг ёзда жамоага қандай футболчи олинишини айтди

Mirjalol Normatov
30 апр 2023, 15:54
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг клуб ёзги трансферлар бозори вақтида қандай футболчи олиш устида ишлашини айтди.

"Марказий ҳужумчи олиб келинадими? Ҳа, менимча буни барча тушуниб турибди. Ҳозир бизга шундай футболчи етишмаётгани сир эмас.

Бу позицияга бир қанча футболчиларни ишлатиб турибман. Аммо бизга барибир ижрочи, ўйинга катта таъсир ўтказадиган футболчи керак", - деди тен Хаг.

Олдинроқ "Манчестер Юнайтед" марказий ҳужумчи сифатида таркибга Неймарни олиб келиш бобида ишларни бошлаб юборгани борасида маълумотлар тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›